Фото: EPA-EFE/REX/Shutterstock
Японияда янги қоидаларга кўра, энди велосипед ҳайдаб кетаётиб мобил телефондан фойдаланган фуқаролар олти ойгача қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин, деб хабар беради BBC.
Йўл ҳаракати қоидаси тўғрисидаги қонунга мувофиқ қоидабузарлар олти ойгача қамоқ жазосига ҳукм этилиши ёки 100 минг иена (655 доллар) миқдорида жаримага тортилиши мумкин.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, 2021 йилдан бошлаб велосипедчилар иштирокидаги авариялар сони ошган, чунки пандемия вақтида одамлар жамоат транспорти ўрнига кўпроқ велосипеддан фойдаланишга ўтган. Энди ҳукумат велосипедчиларни назорат қилишга шошилмоқда.
Янги қоидалар ҳаракат вақтида телефондан фойдаланишдан ташқари, маст ҳолатда велосипед бошқаришни ҳам тақиқлайди — алкогол таъсирида велосипед ҳайдаган фуқаро 3 йилгача озодликдан маҳрум этилади ёки 500 минг иена (3,2 минг доллар) жаримага тортилади.
Янги қонун кучга кириши билан Осака расмийлари беш нафар қоидабузар аниқланганини, хусусан, уларнинг икки нафари маст ҳолатда велосипед бошқарганини маълум қилди. Яна бир эркак бошқа велосипедчи билан тўқнашиб кетган.
Янги қоидаларга кўра, бу турдаги аварияда айбдор бўлган велосипедчи 300 минг иена (2 минг доллар) жаримага тортилиши ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Японияда йўл-транспорт ҳодисаларининг умумий сони камайган бўлса-да, велосипедчилар иштирокидаги авариялар сони ортган. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, 2023 йили мамлакатда велосипедчилар иштирокида 72 мингдан ортиқ авария қайд этилган — бу жами ЙТҲнинг 20 фоиздан ортиғини ташкил этади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?