Фото: Anadolu Agency
Исроил армияси ишғол остидаги Ғарбий соҳилда БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA) марказини бутунлай вайрон қилди.
Нур Шамс қочқинлар лагери жамоат қўмитаси раиси Ниҳод Чавоушнинг «Анадолу» нашрига айтишича, Исроил армияси лагерга ҳужум қилишда давом этмоқда.
«Исроил ҳарбий булдозерлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA) лагер марказини бузиб ташлади. 200 квадрат метр майдонда барпо этилган марказ минтақа аҳолисининг эҳтиёжлари кўзга ташланадиган масканга айланганди», – деди у.
Чавушнинг сўзларига кўра, Исроил аввалроқ UNRWA марказига ҳужум қилишга уринган. «UNRWA маркази Исроилнинг олдинги ҳужумларида қисман вайрон қилинган эди, бугун эса Исроил армияси бинони бутунлай вайрон этди», деди у.
Чавушнинг эслатишича, марказ Нур Шамс қочқинлар лагерини бошқариш ва тиббий хизматлар билан шуғулланувчи бўлимларни ўз ичига олади. Марказ яроқсиз ҳолга келди, деди у.
Фаластиннинг WAFA ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Нур Шамс қочқинлар лагерида 1536 нафар бола таълим олаётган иккита UNRWA мактаби ва турли соҳаларда хизмат кўрсатувчи соғлиқни сақлаш маркази ҳам жойлашган.
Аввалроқ Кнессет (Исроил парламенти) мамлакатда UNRWA фаолиятини тақиқлашга қарор қилган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?