Фото: DW
Бутун дунёда сайловлар ва референдумлар якшанба куни ўтказилади. Аммо анъаналарига содиқ ва консерватив америкаликлар бундан мустасно — бугун, 5 ноябр сешанба куни улар давлат раҳбарини сайлашмоқда.
Қўшма Штатларда катта сайловлар доим сешанбага тўғри келади.
АҚШ XIX аср ўрталарида аграр мамлакат бўлган, фермерлар сайлов участкасигача анча олис йўлни от-араваларда босиб ўтишган.
У пайтларда шанба иш куни эди, якшанбада черковга боришган, чоршанба — бозор. Биргина сешанба бўш кун эди.
Ноябрнинг илк сешанбасида президентни сайлаш ўша пайтлардан қолган анъана.
Аммо бугун ё эртага ҳам ким президент бўлганини билолмаймиз. Чунки бу Америка, сайлов тизими — ўхшаши йўқ, мураккаб ва узоқ жараён.
Декабрда сайлов эстафетасига ҳар бир штатдан овоз берувчи вакиллар — жами 538 киши қўшилади, бўлғуси президент уларнинг камида 270 та овозини тўплаши шарт. Аҳолиси сонига қараб овоз берувчи вакиллар сони штатларда ҳар хил: Калифорнияда — 54, Техасда — 40 нафар, аҳолиси кам Аляска, Вайоминг, Вермонт, Делавэр, Шимолий Дакота ва Жанубий Дакота атиги уч нафардан овоз берувчига эга.
Декабрнинг иккинчи чоршанбасидан кейинги сешанба куни — 17 декабрда ҳамма штатлар пойтахтларида ғалаба қозонган номзоднинг партияси вакиллари — юқоридаги овоз берувчи вакиллар ўзига маъқул номзодга овоз беради ва натижалар Конгресс Сенатига тақдим этилади.
Ғолиб номи 2025 йил январида эълон қилинади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...