Фото: Reuters
Флоридада АҚШ президентлигига сайловда овоз берганидан сўнг матбуотга берган интервьюсида Дональд Трамп сайловда ғалаба қозонишига “ишончи комил” эканини айтди.
“Ўзимга ишончим комил. Эшитишимча, биз ҳамма жойда яхши натижаларга эришяпмиз”, дейди Трамп.
Унинг қўшимча қилишича, бу ўтказган учта кампания ичида “энг яхшиси”.
“Ғалабани тасдиқлаш учун узоқ вақт керак бўлади”, дея таъкидлаган у.
Трамп “пулларнинг ҳаммасини машиналарга сарфланганини” инобатга олиб, натижаларни ҳисоблашда узоқ вақт кетишидан шикоят қилган ва натижалар тезда эълон қилинган Франция сайловларини намуна сифатида қайд этган.
Ҳозир АҚШда президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда. Демократик партиядан вице-президент Ҳаррис, Республикачилар партиясидан эса собиқ президент Трамп вакиллик қилмоқда.
Polymarket букмекерлик агентлиги маълумотларига кўра, Трампнинг президентлик сайловларида ғалаба қозониш эҳтимоли 61 фоизни ташкил этади.
Унинг ҳисоб-китобларига кўра, Трампнинг президентлик учун курашдаги рақиби Камала Ҳарриснинг имкониятлари 39 фоизга баҳоланмоқда. Оқ уй собиқ раҳбарининг ғалабасига тикилган пуллар миқдори қарийб 1,3 миллиард доллар, амалдаги вице-президентники эса 808 миллион доллардан иборат. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...