24
Байден ва Ҳаррис Трампга қўнғироқ қилишга ва демократларнинг мағлубиятини тан олишга тайёрланмоқда
Фото: Getty Images
Демократик партиядан президентликка номзод Камала Ҳаррис ва амалдаги давлат раҳбари Жо Байден республикачи Дональд Трампга қўнғироқ қилиб, демократларнинг президентлик сайловидаги мағлубиятини расман тан олишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Ҳарриснинг сайловолди кампанияси ва Оқ уйга яқин манбаларга таяниб NBC хабар берди.
Ҳарриснинг икки ёрдамчисига кўра, у Трампга қўнғироқ қилиб, кейин омма олдида нутқ сўзламоқчи. Ҳозирда Ҳарриснинг халққа мурожаатига тайёргарлик кўрилмоқда, қўнғироқ ва нутқнинг аниқ вақти ҳали аниқланмаган.
“Президент Байден Трампга қўнғироқ қилиб табриклашни ва сайлов натижалари ҳақида оммавий нутқ сўзлашни режалаштирмоқда”, деди Оқ уй расмийси.
Маъмурият маълумотларига кўра, Байден 2020 йилда, Байденнинг ўзи ғалаба қозонганида Трамп қилмаган барча қадамларни: янги президентни табриклаш, уни Оқ уйга таклиф қилиш ва инаугурация маросимида қатнашишни режалаштирган.
5 ноябрь куни АҚШда президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Дональд Трамп АҚШ президентлиги сайловларида ғолиб деб топилди: натижаларни башорат қилган бир қатор етакчи ахборот манбаларига кўра, у барча асосий штатларда ғалаба қозонган. Шундан сўнг Трамп Флоридадаги тарафдорларига мурожаат қилиб, ғалабасини эълон қилган.
“Мен Америка халқига миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Сизлар томондан қирқ еттинчи ва қирқ бешинчи президент этиб сайланганим фавқулодда шарафдир”, деди у.
Сиёсатчи прогнозига кўра, у жами 315 дан ортиқ овозни қўлга киритган. Ғалаба қозониш учун эса 270 та овоз зарур. Трамп сайловчиларга унинг бошқаруви АҚШ тарихида “олтин давр” бўлишини ваъда қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...