Фото: Getty Images
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп жамоаси “раҳбарликка яроқсиз” деб топилганларни лавозимидан четлаштиришни тавсия эта оладиган истеъфодаги юқори мартабали ҳарбийлардан иборат кенгаш тузиш тўғрисидаги фармон лойиҳасини тайёрлади. Бу ҳақда The Wall Street Journal (WSJ) хабар берди.
Қайд этилишича, ишдан олиш “зарурий етакчилик фазилатларига эга бўлмаган” генералларга ҳам таҳдид солади.
Тузилиши режалаштирилаётган кенгаш “раҳбарлик, стратегик тайёргарлик ва ҳарбий юксакликка садоқат”ни текширувдан ўтказиши керак. Ушбу мезонлар билан қандай ҳаракатлар назарда тутилганлиги лойиҳада кўрсатилмаган. Истеъфодаги генерал ва зобитларнинг тавсиялари президентга юборилиши кутилмоқда, маъқулланса ҳарбийлар бир ой ичида истеъфога чиқарилади.
WSJ манбаларининг таъкидлашича, кенгашнинг ташкил этилиши 2021 йилда Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиқишда иштирок этган генералларнинг ҳам ишдан бўшатилишига олиб келади. Трамп сайлов олдидан уларнинг ҳар биридан истеъфо талаб қилишини айтган эди. Оммавий ахборот воситалари қуролли кучлар бош штаб бошлиғи қора танли Чарльз Брауннинг ишдан бўшатилиши мумкинлиги ҳақида ёзган.
АҚШ президенти лавозимига 2025 йил январида киришиши кутилаётган Дональд Трамп Fox News телеканали бошловчиси, Афғонистон ва Ироқда хизмат қилган Миллий гвардия фахрийси Пит Ҳегсетни Пентагон раҳбари этиб тайинлашни таклиф қилгани маълум бўлди.
Республикачилар жамоаси Ҳегсет Мудофаа вазирлиги бошқарувида (ҳозирда Ллойд Остин томонидан бошқарилмоқда) АҚШ армияси “яна буюк бўлишини” қайд этган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Ҳиндистон пойтахтини «ажал тутуни» қоплади
Ўзбекистон Хитойга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилади
Максим Шацких: "Черан, Собирхўжаев борасидаги саволлар менга берилмасин. Бу мавзу ёпилган"
Абхазия раҳбари Бжания норозиликлар фонида истеъфога чиқди