Фото: Getty Images
Tesla асосчиси Илон Маск унинг Россия билан алоқалари ҳақида даъво қилаётганларни топиб, йўқ қилишини айтди.
“Мен бу айбловларни ким айтаётганини аниқлайман ва уларни йўқ қиламан”, деб ёзди у Х тармоғида.
Шу тариқа миллиардер америкалик демократ сенаторлар АҚШ федерал органларидан Маскнинг Москва билан алоқалари ҳақидаги иддаоларни текширишни сўрагани ҳақидаги маълумотга жавоб қайтарди.
Тадбиркор, шунингдек, Маскнинг SpaceX компанияси давлат шартномаларини олиш ҳуқуқидан маҳрум этилиши бўйича тергов ўтказишни сўраб адлия котиби – АҚШ бош прокурори, Пентагон бош инспектори номига хат ёзган сенаторларни “қўғирчоқлар” деб атади.
Американинг The Wall Street Journal нашри октябрь ойи охирида Маскнинг Россия томони, жумладан, Россия президенти Владимир Путин билан мунтазам алоқада экани ҳақида баёнот берган эди. Нашрга кўра, тадбиркор ва Россия президенти Тайванда Маскнинг Starlink сунъий йўлдош терминаллари фаолиятини чеклаш имкониятини муҳокама қилган.
“Ҳатто АҚШ администрациясидаги ҳамма ҳам бундан хабардор эмас”, дейилади хабарда.
Суҳбатдошлардан бири АҚШ расмийларига Маск ва Путиннинг алоқалари ёқмаслиги, лекин Оқ уй тадбиркорга ҳеч қандай эътироз билдирмаганини айтмоқда. Илон Маскнинг Россия президенти билан алоқалари амалдаги Америка маъмуриятининг айрим ходимларини ташвишга солмоқда, чунки АҚШ Путинни ўзининг асосий рақибларидан бири деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, Маск баъзи махфий маълумотларга кириш ҳуқуқига эга, шунингдек, Америка ҳарбий ва разведка хизматлари билан ишбилармонлик алоқаларини ўрнатган. Икки йил олдин Маск Россия президенти билан мулоқотдалиги ҳақидаги маълумотни қатъиян рад этганди.
WSJ манбаларига кўра, улар ўртасидаги алоқалар жорий йилда ҳам давом этган.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков, Путин Маск билан 2022 йилгача бўлган ягона суҳбатдан бери ҳеч қандай алоқага чиқмаганини айтган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...