Коллаж: “Дарё”
Америкалик миллиардер Илон Маск парвозларни тезлаштириш учун самолётларни Starship ракеталарига алмаштиришни илгари сурди. Маск бошчилигидаги SpaceX компанияси мазкур улкан лойиҳани илк бор 2017 йилда тақдим этганди.
Starship ракетаси соатига 27 минг километр тезликка эриша олиши тахмин қилинган. Нью Йоркдан Шанхайга парвоз атиги 39 дақиқа давом этади. Ҳозирда бунинг учун 15 соатга яқин вақт кетади. Йўловчилар, шунингдек, Лондондан Дубайга 29 дақиқага, Лондондан Қўшма Штатларга ярим соатда, Цюрихдан Сиднейга эса 50 дақиқада етиб бориши мумкин бўлади.
Лойиҳага кўра, ракетага 1000 нафар йўловчи сиғиши мумкин. Космик кема учирилгандан сўнг орбитага чиқиши ва ердаги белгиланган манзилга етиб бориши режалаштирилган. Бироқ Starship’да бўлган одамлар босим туфайли жиддий юкланишларни бошдан кечиришига тўғри келади. Парвоз пайтида хавфсизлик камарларини ечиш мумкин эмас. Камчиликлардан яна бири чипта нархидир. Уларнинг тахминий нархи ошкор этилмаган, аммо ҳозирги вақтда ракета парвозлари жуда катта харажатни талаб қилади. Битта парвоз нархи камида 50 миллион долларгача баҳоланмоқда.
Лойиҳа узоқ вақт давомида фақат концепция бўлиб қолди, аммо яқин келажакда ҳаммаси ўзгариши мумкин. Х ижтимоий тармоғидаги фойдаланувчилардан бири 2024 йил ноябрь ойида АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп келиши билан Федерал фуқаро авиацияси бошқармаси лойиҳага рухсат беришини айтмоқда.
Унинг тахминини Илон Маскнинг ўзи тасдиқлаган. “Эндиликда бу амалга ошиши мумкин”, деб ёзган миллиардер.
Бироқ у ҳеч қандай янги тафсилотларни ошкор қилмаган. Аввалроқ у бундай парвозлар учун йўловчиларга ҳожатхона ёки борт ошхонаси керак бўлмаслиги, чунки йўловчилар йўлда жуда кам вақт ўтказишини айтганди.
Ҳозирда SpaceX компанияси супер оғир Starship ракетасининг навбатдаги парвозига тайёргарлик кўрмоқда. Уни 18 ноябрь куни космосга юбориш режалаштирилган. Бу қурилманинг олтинчи парвози бўлади. Охирги марта у 13 октябрда синовдан ўтказилган эди. Ўшанда синов муваффақиятли кечган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи