date
views 251

Малдив ороллари туристлардан ундириладиган солиқларни кескин оширади

Малдив ороллари туристлардан ундириладиган солиқларни кескин оширади
Фото: Mövenpick Resort Kuredhivaru Maldives
Малдив ороллари ҳукумати бюджетни тўлдириш учун туристлардан ундириладиган солиқни оширишга қарор қилди: гап «яшил» солиқ, туристик йиғим, аэропортда хизмат кўрсатилгани учун йиғим ва туристлик товар ҳамда хизматлар учун солиқлар ҳақида кетмоқда.

Қайд этилишича, 2025 йил 1 январда ҳар бир туристдан меҳмонхона ёки бошқа турар-жой объектида қолганлик учун ундириладиган «яшил» солиқ миқдори икки баробарга ошади. Меҳмон уйлари ва хоналари сони 50 тадан кам меҳмонхоналарда қоладиган сайёҳлар учун кунига 6 доллар, йирик курортларда қолганлар учун эса кунига 12 доллар ундирилади.

2024 йил 1 декабрда бошлаб мамлакатга кириш учун ундириладиган йиғим ҳамда аэропортни ривожлантириш йиғими ҳам оширилади. Энди эконом-классда келадиган йўловчилар олдингидек 30 эмас, балки 50 доллардан тўлайди. Бизнес-класс йўлвочиларидан — 120 доллар, биринчи классдан эса 240 доллар (олдин 90 доллар эди) ундирилади. Бизнес-жет йўловчилари эса қарийб 1000 доллар тўлаши керак бўлади — улар учун ҳар бир йиғим миқдори 120 дан 480 долларгача оширилмоқда.

Хорижга саёҳат қиладиган архипелаг аҳолиси агар эконом-классда учса, йиғимлар ўзгармайди — 12 доллар. Аммо бизнес, биринчи класс ва хусусий самолётлар йўловчилари учун йиғимлар худди чет элликларга белгилангандек ошади.

Туристик товарлар ва хизматлар учун солиқ миқодир 2025 йил 1 июлдан 16 фоиздан 17 фоизга қадар кўтарилади.

«Туристларга солинадиган солиқлар миқдорининг оширилиши ғазнага қўшимча 175 миллион доллар олиб келиши кутилмоқда», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, 2023 йилда Малдив ороллари 1,8 миллион хорижлик туристни қабул қилган. Архипелагнинг туризмдан кўрадиган даромади 3,6 миллиард долларни ташкил этади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Малдив ороллари туристлардан ундириладиган солиқларни кескин оширади