Фото: Getty Images
Сирия президенти Башар Асад номаълум йўналишда Дамашқни тарк этган. Бу ҳақда Reuters агентлиги суриялик юқори мартабали зобитларга асосланган ҳолда хабар тарқатди.
7 декабр куни кечқурунги ҳолатга кўра Башар Асад қаердалиги номаълум. CNN манбаси ҳам Асад Дамашқнинг «уни топиш мумкин бўлган бирор жойида йўқлиги»ни айтган.
Телеканал манбасига кўра, президент гвардияси ҳам Асад яшайдиган жойда эмас. Қоидага кўра, гвардиячилар Сурия президентига доимо, жумладан сафарлар чоғида ҳам ҳамроҳлик қилади. Гвардия Асад қароргоҳида эмаслиги у шаҳарни тарк этганини билвосита тасдиқлаши мумкин.
Офиси Буюк Британияда жойлашган Суриядаги инсон ҳуқуқларини мониторинг қилиш маркази (SOHR) ҳам Дамашқ аэропортидан учган хусусий самолёт катта эҳтимол билан Асадни олиб кетганини тахмин қилган. Маълум қилинишича, ушбу парвоздан кейин аэропортда турган ҳукумат қўшинлари эвакуация қилинган.
Аввалроқ The Wall Street Journal манбага асосланиб, Асаднинг рафиқаси ва фарзандлари Москвага, унинг куёви — БААга жўнаб кетгани ҳақида хабар тарқатганди. Ўша вақтда WSJ манбалари Асад ҳамон Сурияда қолаётганини айтишганди.
Сурия бош вазири ҳокимиятни топширишга тайёр
Сурия бош вазири Муҳаммад Ғозий ал-Жалолий Сурия халқи танлаган ҳар қандай раҳбарият билан ҳамкорлик қилишга ва ҳокимиятни «ўтказиш» бўйича ҳар қандай чораларни кўришга тайёрлигини айтди, деб хабар бермоқда Саудиядаги Al Arabiya телеканали.
«Бу мамлакат ўз қўшнилари ва бутун дунё билан яхши муносабатлар қурган нормал мамлакат бўлиши мумкин (...), аммо бу масалани Сурия халқи сайлаган ҳар қандай раҳбарият ҳал қилиши керак бўлади. Биз барча зарур шарт-шароитларни таъминлаш учун у билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз», — деган ҳукумат раҳбари фейсбукдаги стрим вақтида.
У «Сурия давлатчилигининг барча институтлари»ни сақлаб қолишга чақириб, келгусидаги давлат бошқарув ишларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини айтган.
Шу билан бирга, ал-Жалолий ўзи ҳеч қандай мансаб ва имтиёзларга муҳтожмаслигини, ўз уйида экани ва ҳеч қаерга кетмоқчи эмаслигини таъкидлаган.
AFP агентлиги исёнчилар етакчисига таяниб хабар беришича, Дамашқдаги ҳукумат муассасалари ҳокимият расман топширилгунига қадар бош вазир назорати остида қолади.
2024 йил ноябр ойи охирида қуролланган исёнчилар гуруҳи Башар Асад кучларига қарши юриш бошлади. 7 декабр куни кечқурунгача Асаднинг мухолифлари Ҳалаб, Ҳама, Ҳомс, Дайр-аз-Зор, Дараа каби йирик шаҳарларни эгаллашди ва Дамашққа яқинлашди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Абдуқодир Ҳусановнинг йўқлиги "Ланс"га мағлубият олиб келди
Давлат сирлари тўғрисида қонун қабул қилинди
Энтони Блинкен: Украина фаровон келажак учун салоҳиятга эга
Санэпидқўмита метапневмовирус инфекцияси тўғрисида маълумот берди
Лукашенко ЕОИИга аъзо давлатлар раҳбарларига мурожаат қилди
Баҳодир Жалоловдан енгилган австралиялик боксчи реванш сўрамоқда
Ўзбекистон айрим ҳудудларида 7 январь куни ёмғир, қор ёғиши кутилмоқда
Илҳом Алиев: “Айб — Россия вакилларида. Биз айбдорларни жазолашни талаб қиламиз”