Фото: AP
Украинанинг ғарбий ҳудудлари кенг кўламли уруш бошланганидан бери Россия армиясининг энг оммавий ҳужумига дучор бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият маълум қилди.
Ғарбий Украинага ҳужум
“13 декабрь куни эрталаб Прикарпатия кенг кўламли уруш бошланганидан бери энг йирик ҳужумга дучор бўлди. Тонгда душман дронлар ва қанотли ракеталардан фойдаланди. Муҳим инфратузилма объектлари нишонда турибди”, деди Ивано-Франковск вилоят ҳарбий бошқармаси раҳбари Светлана Онишук.
Унинг сўзларига кўра, қурбонлар йўқ, бироқ ракеталарнинг бир қисми ўз мақсадига эришган.
“Душман вилоятимиздаги энергетика объектларига ҳужум қилди! Хайриятки, ҳозирда жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ”, деди Лвов вилоят ҳарбий бошқармаси раҳбари Максим Козицкий.
Унинг қайд этишича, минтақада ўққа тутилиши муносабати билан электр таъминотидаги узилишлар жадвалига ўзгартиришлар киритилади. Украинанинг Кировоград ва Тернопил вилоятлари ҳарбий маъмуриятлари раҳбарлари ҳам ўққа тутилгани ҳақида хабар берган.
Украина Энергетика вазирлиги хабар беришича, бу мамлакатнинг фуқаролик энергетика инфратузилмаси объектларига қарши жорий йилда амалга оширилган 12-йирик ҳужум бўлди.
Бугунги кунда энергия таъминотида қўшимча чекловлар жорий этилган. Бугун энергия таъминотига қўшимча чекловлар жорий этилди. DTЭК энергетика холдинги иссиқлик электр станцияларига ҳужум қилингани ва ускуналарга жиддий зарар етказилгани ҳақида хабар берди. Бироқ бу қайси ҳудудда содир бўлганига аниқлик киритилмаган.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг аниқлик киритишича, биргина 13 декабрга ўтар кечаси Россия армияси Украинага қарата 93 та ракета, жумладан қанотли ва баллистик ракеталар, шунингдек, 200 га яқин дронлар учирган.
“81 та ракетани тутиб олиш мумкин бўлди, улардан 11 таси Ф-16 қирувчи самолётлари ёрдамида уриб туширилди”, деди Украина президенти. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тадқиқот: Кунлик қаҳва истеъмоли умрни узайтириб, ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради
Конституциявий суд: Қурувчи ташкилотлар фаолияти устидан назоратни кучайтириш зарур
Тожикистоннинг Конибодомида бир оиланинг 6 аъзоси ўлдириб кетилди
"Мевалар қироли" мангонинг саломатлик учун қандай фойдали хусусиятлари бор?
Сурияда исёнчилар Башар Асаднинг отаси қабрини вайрон қилди
Жанубий Кореянинг мудофаа вазири ўз жонига қасд қилишга уринди
АҚШ биринчи марта баллистик ракетани муваффақиятли тутиб қолди
Энергетика вазири иқтисодчи-блогер устидан ИИВ ва прокуратурага шикоят аризаси ёзди