Зеленский бир қатор украиналик дипломатларни ишдан олди

1 дақиқа ўқиш187
Зеленский бир қатор украиналик дипломатларни ишдан олди
Фото: president.gov.ua
Украина президенти Володимир Зеленский мамлакат дипломатик корпусидаги ўзгаришларга оид қарорларни имзолади. Ҳужжатлар мамлакат президенти сайтида эълон қилинди.

Қайд этилишича, Зеленский Украинанинг БМТдаги доимий вакили Сергей Кислицани лавозимдан бўшатди. Шунингдек, мамлакатнинг Япониядаги элчиси Сергей Корсунский, Хитойдаги элчи Павел Рябикин ва 2022 йилдан бери Словениядаги элчи сифатида ишлаб келаётган собиқ мудофаа вазири Андрей Таран лавозимларидан олинди.

Бундан ташқари, БМТнинг Женева бўлинмасидаги Украинанинг доимий вакили Евгений Флипенко ишдан олинди. Унинг ўрнига Евгений Цимбалюк тайинланди. Шунингдек, Украина ташқи ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Эмине Жапаровани мамлакатнинг Венадаги халқаро ташкилотлар вакили этиб тайинлашга оид ҳали кучга кирмаган ҳужжат бекор қилинди.

Украинанинг Словения, Венгрия, Конго, Филиппиндаги янги элчилари тайинланди, шу билан бирга Руанда ва Литвадаги дипломатик миссиялари раҳбарлари ўзгартирилди. Украинанинг Индонезиядаги элчиси ҳам лавозимдан олинди. Мамлакат ТИВнинг собиқ спикери — октябр ойида ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланган Маряна Беца Украинанинг ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссияси раҳбари лавозимига тайинланди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?