Видеодан кадр
Боксчи Шаҳрам Ғиёсовнинг оғзи беркитилган айиқ билан жанг қилаётгани акс этган видео тарқалиб, кўплаб эътирозларга сабаб бўлди.
Жанг Buka Gym спорт залида бўлиб ўтган. “Меҳр ва оқибат” ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятига спортчининг тумшуғбоғдаги айиқ билан жанг қилаётгани видеосини кўриб ҳайратга тушган фуқаролардан хабар келиб тушган. Жамият бу ҳақда ИИВ ва Экология вазирликларига мурожаат юборган.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги айни пайтда ҳолат ўрганилаётганини, ўрганиш натижаларига кўра батафсил маълумот берилиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан қонуний тартибда чора кўрилишини билдирди.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, 2025 йил 1 январдан жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати тасдиқланган. Ушбу рўйхатга айиқларнинг барча тури киритилган. Яъни бошқа ҳайвонлар қатори айиқларни ҳам давлат ва мобил циркларида (шапитолар) сақлаш ҳамда улардан цирк томошаларини ўтказиш мақсадларида фойдаланиш тақиқланади.
Экология вазирлиги ҳайвонларга нисбатан ҳар қандай шафқатсиз муносабатни қоралаб, бу каби ҳолатлар қонунга кўра жавобгарликка сабаб бўлишини эслатиб ўтди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден Лионель Мессини Озодлик медали билан мукофотлади
“Ланс” клуби Абдуқодир Ҳусановни январда сотишга тайёр
Зеленский америкалик подкастер Фридманга интервю берди
Сурия давлат хизматчиларининг маошлари 400 фоизга оширилади
АҚШда темирйўл кўприги поезд ҳаракати вақтида қулаб тушди
Тадқиқот: озиш учун қанча вақт машқ қилиш керак?
Сунъий интеллект бошқарувидаги янги дунё болалари
Unreal Engine 5’да яратилган Underground 2 ремастер: демо юклаб олишга тайёр