Тошкентда компьютерхона ертўласидан маймун топилди

Тошкентда компьютерхона ертўласидан маймун топилди

Тошкент шаҳридаги оддий компьютерхонанинг ертўласида ёввойи маймун сақланаётгани аниқланди. Ҳайвон Экология ходимлари рейди вақтида тасодифан фош бўлган.

Маълум қилинишича, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув-6 даҳасидаги компьютерхона ертўласини текшириш чоғида маймун борлиги маълум бўлган. Экополиция ходимлари ҳолатни ўрганиб, ҳайвонни хавфсиз жойга олиб чиқиш чораларини кўрган.

Маймуннинг кейинги парвариши ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида у Тошкент ҳайвонот боғига топширилган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ёввойи ҳайвонларни махсус шароитларсиз ва малакали назоратсиз сақлаш уларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдириши мумкин. Бундан ташқари, бундай ҳолатлар инсонлар хавфсизлиги учун ҳам салбий оқибатларга олиб келиши эҳтимолдан холи эмас.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар