
Фото: news.ru / Global Look Press
Қозоғистон Оқтов яқинида ҳалокатга учраган Azerbaijan Airlines самолётининг «қора қути»ларини Бразилиянинг Авиация ҳодисаларини текшириш ва олдини олиш марказига (CENIPA) юборади. Бу ҳақда Қозоғистон транспорт вазирлиги хабар берди.
«Чикаго конвенциясининг 13-иловаси стандартларига мувофиқ, текширув ўтказаётган давлат борт регистраторларининг ўқилишини таъминлайди ва «қора қути»ларни ўқиш ва шифрини очиш учун мамлакатни танлаш тўғрисида қарор қабул қилади», дейилади хабарда.
Қозоғистон ушбу конвенцияни 1992 йилда ратификация қилган ва Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ICAO) аъзоси ҳисобланади.
«Юқоридаги ҳужжат асосида, шунингдек, ICAO тавсиялари ҳамда Озарбойжон ва Россия авиация маъмуриятлари билан маслаҳатлашувларни инобатга олган ҳолда, Қозоғистон транспорт вазири Марат Қорабоев бошчилигидаги Авиация ҳодисаларини текшириш комиссияси, парвозни қайд қилувчи қурилмаларни (қора қутиларни) Embraer самолёти ишлаб чиқарилган мамлакат Бразилиянинг Авиация ҳодисаларини текшириш ва олдини олиш марказига (CENIPA) юбориш тўғрисида қарор қабул қилинди», дейилади Қозоғистон транспорт вазирлиги хабарида. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар