07:14 / 31.12.2024
258

Хитой энг тезюрар тижорат поездини тақдим этди (фото)

Хитой энг тезюрар тижорат поездини тақдим этди (фото)
Фото: CCTV
Хитой соатига 450 километр тезликка эриша оладиган Fusing CR450 тезюрар поезди прототипини тақдим этди. iXBT хабарига кўра, поезд China State Railway Group миллий темир йўл тармоғи оператори томонидан Пекинда тақдим этилган.

Хитой ижтимоий тармоқларда «ўқ» лақабини олган поездни 2025 йилдаёқ ишга туширишни режалаштирмоқда. У 400 км/соат крейсер тезлигида йўловчи ташишни амалга оширади ва келажакда ўзидан олдинги CR400 поезди ўрнини эгаллаши керак. Ҳозир у Хитой темир йўлларида соатига 350 километр тезликда ҳаракатланади.

Янги авлод поезди учун янгиланган темир йўл технологиялари асосида янги инфратузилма яратиш режалаштирилган.

Ҳозир Хитойда фойдаланилаётган тезюрар поездлар максимал тезликни соатига 350 километрга етказа олади. CR450 ҳаракатлана бошласа, Пекин-Шанхай тезюрар поездининг 4 соатлик қатнов вақти 2,5 соатгача қисқариши кутилмоқда.

2023 йил июн ойида Фуцзян провинциясида ўтказилган синов пайтида поезд соатига 453 километр тезликка эришган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё