© AP Photo / Julia Nikhinson
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп матбуот анжумани чоғида Киев режими раҳбари Владимир Зеленскийга Украинанинг НАТОга қўшилиши масаласи ёпиқлигини – у бориб Россия билан музокара олиб бориши кераклигини айтди. Бу ҳақда истеъфодаги ҳарбий хизматчи, АҚШ армияси подполковниги Дэниел Девис маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Дональд Трамп ўз қароргоҳида журналистлар билан суҳбатлашди.
“Украининг НАТО таркибида бўлиши - катта муаммо. Мен уларнинг ҳис-туйғуларини тушунаман. Ва бу масала бўйича музокараларда кўплаб хатоларга йўл қўйилди. Тушундимки, Украина ва Россия деярли келишувга эришди, бироқ Байден Украина НАТО аъзоси бўлиши кераклигини айтди. Ва келишув амалга ошмади”, — деб тушунтирди Трамп.
Девиснинг айтишича, Трамп НАТОга Украинани қўшмаслик ҳақида жуда тўғри фикр билдирган. Унинг сўзларига кўра, Трамп Украинанинг Иттифоққа ҳатто назарий кириши имкониятини ҳам кўриб чиққани йўқ ва Зеленскийга Украина можаросига барҳам бериш масаласи тўғридан-тўғри Россия билан музокараларда муҳокама қилиниши кераклиги ҳақида тушунча берди. Унинг айтишича, НАТОга қўшилиш истагидан вос кечиш керак.
"Трамп ушбу матбуот анжуманида Россияга бориб, Владимир Путин билан музокара форматида гаплашиши кераклигини айтди", — деб тушунтирди истеъфодаги ҳарбий. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Британияликлар Афғонистонда жангга лаёқатли эркакларни қасддан ўлдиргани аниқланди
Белгия бош вазирига заҳарли модда солинган мактуб келди
Трамп жамоаси Украинадаги можарони қандай ҳал қилмоқчи?
Украина қуролли кучлари ёлланма аскарлар армиясига айланди
Ҳисобот: Украина мағлубияти АҚШга қимматга тушади
Трамп бутун материкни эгалламоқчи: ҳамма ҳайратда
Калифорнияда даҳшатли ўрмон ёнғинлари: машҳурларнинг уйлари ёниб кетмоқда
Башар Асаднинг рафиқаси Британия разведкасига ишлаганликда гумонланмоқда