Матоларни ёниб кетишдан ҳимоялайдиган қоплама ихтиро қилинди

1 дақиқа ўқиш237
Матоларни ёниб кетишдан ҳимоялайдиган қоплама ихтиро қилинди
Пахта осон аланга олса-да, қулай ва ҳаво ўтказиш хусусиятига эга бўлгани учун кийим-кечак тайёрлашда кўп қўлланади. Техас А&М университети олимлари атиги бир босқичли усул билан ушбу толанинг ёнувчанлигини камайтириш йўлини топди — бунинг учун полиэлектролит қоплама ишлатилади.

Ундан турли тўқимачилик маҳсулотлари, хусусан, мебел қопламаларида фойдаланиш мумкин. Phys.org хабар беришича, янги усулни оддий саноат шароитларида ҳам қўлласа бўлади.

Полиэлектролитлар ёрдамида оловга чидамли қопламалар яратиш борасида шу пайтгача маълум бўлган усуллар икки ёки ундан ортиқ босқични талаб қиларди, бу эса вақт ва харажатларни оширади. Янги тадқиқот худди шундай натижаларга атиги бир босқичда эришишни мақсад қилган. Тадқиқотчилар оддий шароитда буғланадиган молекула — учувчан асосдан фойдаланди.

Учувчан асос сифатида аммиак қўлланди. Унинг буғланиши pH даражасини пасайтириб, пахта юзасида комплекс ҳосил бўлишига олиб келади. Илгари бу усул оловдан ҳимояланиш учун ишлатилмаган.

Технологиянинг бошқа афзалликлари шундаки, у сувга асосланган бўлиб, бошқа кўпчилик усуллардан фарқли равишда заҳарли эмас.

Тадқиқотчилар ушбу усулни компаниялар билан ҳамкорликда ўрганишни давом эттирмоқчи. Улар ўз кашфиётларини ёғоч, мато, пенопласт ҳамда бошқа тўқимачилик маҳсулотларини қайта ишлашда қўллашни режалаштирмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?