06:00 / 15.01.2025
85

Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик яна 90 кунга узайтирилиши мумкин

Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик яна 90 кунга узайтирилиши мумкин
Фото: LRТ
Украина президенти Владимир Зеленский Олий Радага “Ҳарбий ҳолатни узайтириш тўғрисида”ги ва “Умумий сафарбарлик муддатини узайтириш тўғрисида”ги фармонларини тасдиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақида Украина ОАВга таяниб Дарё хабар берди.

Ҳужжатда Украинадаги ҳарбий ҳолатнинг “2025 йил 8 февраль соат 05:30 дан бошлаб 90 кунга узайтирилиши” ҳақида сўз боради.

Шунингдек, умумий сафарбарликни ҳам 8 февралдан бошлаб 90 кунга узайтириш таклиф қилинмоқда. ОАВ хабарларига кўра, ҳужжатлар 14 январь сешанба куни парламентда рўйхатга олинган.

Аввалроқ Владимир Зеленский иккинчи муддатга президентликка ўз номзодини қўйиш тўғрисида қарор қабул қилгани хабар берилганди.

Президентлик сайловида унинг асосий рақиби Буюк Британияда элчи бўлиб ишлаётган Украина армияси собиқ бош қўмондони Валерий Залужний бўлиши мумкин.

Таъкидланишича, президент идораси раҳбари Андрей Ермак Залужнийга агар у сайловда ўз номзодини кўрсатмаса, Зеленский томонида иштирок этса, “Халқ хизматчиси” партияси рўйхатида биринчи ўринни ва Олий Рада спикери ўрнини олиши мумкинлигини айтган.

Зеленскийнинг ўзи эса Украинада президентлик ва парламент сайловлари уруш тугаган йили бўлиб ўтишини айтган.

Сиёсатчига кўра, ҳарбий ҳолат тугаганидан сўнг парламентда сайлов ўтказиш учун овоз бериш ва 90 кундан кейин уни ташкил этиш мумкин бўлади. Зеленский сайловларни уруш пайтида ҳам ўтказиш мумкинлигини айтди. Аммо бунинг учун қонунчилик ва овоз бериш тизимини ўзгартириш зарур.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг