14:48 / 16.01.2025
85

“Азов” жангчилари Торецк йўналишида 23 нафар рус аскарини асир олди

“Азов” жангчилари Торецк йўналишида 23 нафар рус аскарини асир олди
“Азов” жангчилари Торецк йўналишида 23 нафар рус аскарини қўлга олди. Бу ҳақда Украина Миллий гвардияси таркибидаги бригада ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

Торецк йўналишида асирга олинган россиялик ҳарбий хизматчилардан бири
Фото: Видеодан кадр

Хабар берилишича, асирлар орасида ўз ихтиёри билан таслим бўлганлардан ташқари, хандақ жангларида қўлга олинган ва ертўлалардан топилганлар ҳам бор.

Россия қуролли кучларининг бу аскарлари омон қолиш бахтига муяссар бўлди, уларнинг барчаси Торецк йўналишидаги жангларда асирга олинган”, деб ёзади “Азов”.

Бригадага кўра, улар тегишли хизматларга топширилади. Украиналиклар улардан келгусида асирларни айрибошлаш учун фойдаланишга умид қиляпти.

Украина аскари россиялик ҳарбий асирларни автобусдан туширмоқда.
Фото: Видеодан кадр

Аввалроқ Украина армияси Курск вилоятида икки нафар шимолий кореялик ҳарбийни қўлга олиб, сўроққа тутгани маълум бўлганди.

Украина — Россия уруши

2022 йил Европа марказида бошланган кенг миқёсли уруш 1056 кундан буён давом этмоқда. Томонлар оташкесим эҳтимоли ҳақида тобора кўпроқ гапира бошлаган бўлса-да, жанг майдонида бунинг акс-садоси кўринмаяпти. Эскалация даражаси ошиб бормоқда.

Мана шу каби воқеалар фонида Владимир Путин Дональд Трамп билан Украина бўйича музокараларда нималарни талаб қилиши ҳақида тахминлар илгари сурилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг