date
views 168

Трамп ўзининг “Голливуддаги элчилари”ни тайинлади

Трамп ўзининг “Голливуддаги элчилари”ни тайинлади
Фото: nypost.com
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп америкалик таниқли кино юлдузлар ва ўзининг узоқ йиллик тарафдорлари — Силвестр Сталлоне, Мел Гибсон ва Жон Войтни кўнгилочар саноатни “ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ” қилиш мақсадида Голливудга махсус элчилар этиб тайинлади.

Силвестр Сталлоне
Фото: WireImage

10 та “Оскар” номинацияси ва 3 та “Оскар” мукофотига сазовор бўлган бу уч актёр Голливудда алоҳида ўрин тутади, чунки уларнинг қарашлари анъанавий равишда Демократик партияни қўллаб-қувватловчи ҳамкасбларининг аксариятидан фарқ қилади.

Трамп ўзининг Truth Social платформасида Жон Войт, Мел Гибсон ва Силвестр Сталлоненинг “Калифорниядаги буюк, аммо жиддий муаммоларга дуч келаётган Голливудга махсус элчилар этиб тайинланишини эълон қилишни шарафли вазифа” эканини ёзди.

Жон Войт ва Дональд Трамп
Фото: The Independent

Улар сўнгги тўрт йил ичида хорижлик рақобатчилар туфайли кўп бизнесини йўқотган Голливудни ҲАР ҚАЧОНГИДАН ҲАМ КАТТАРОҚ, ЯХШИРОҚ ВА КУЧЛИРОҚ қилиб қайтариш учун менинг махсус вакилларим бўлишади”, дейди сиёсатчи.

Трампнинг қўшимча қилишича, ушбу “уч нафар ғоят истеъдодли шахслар унинг кўзи ва қулоғи бўлади ҳамда улар нимани таклиф қилса, шуни амалга оширади.

Бу яна Америка Қўшма Штатлари каби Голливуднинг олтин даврига айланади!”, дея таъкидлади Трамп.

Мел Гибсон
Фото: Shutterstock
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп ўзининг “Голливуддаги элчилари”ни тайинлади