Фото: Видеодан кадр
АҚШ президенти Доналд Трамп Украина президенти Володимир Зеленский 2022 йил февралида РФ қўшинларининг Украинага кенг кўламли босқинига йўл қўймаслиги керак бўлгани ҳақида гапирди.
«Биласизми, у ҳам фаришта эмас, у бу урушга йўл қўймаслиги керак эди», — деган Трамп 23 январ куни Fox News телеканалига берган интервюсида.
Трамп Зеленский Россия билан келишмоқчи эканини таъкидлаган: «Унинг жонига теккан». АҚШ президенти сўзларига кўра, украин армияси «янада каттароқ, янада қудратлироқ куч» билан курашишга тўғри келмоқда.
«У [Зеленский] бундай қилмаслиги керак эди, чунки келишувга эришиш мумкин эди», — деган Трамп ва бунинг ўрнига Зеленский „мен жанг қилишни хоҳлайман“ деганини қўшимча қилган.
АҚШ президенти уруш бошланганида Россияда «30 минг танк бўлгани», «Зеленскийда эса улар деярли бўлмагани»ни айтган. «Бундай жанг қилмайдилар. Шунда биз [Украина]ни техникалар билан суғора бошладик, суғордик, суғордик ва суғордик. Ва улар бу техникалардан фойдаланиш учун жасорат топишди, аммо энди бу урушни тугатиш керак», — деган Трамп.
Интервю вақтида АҚШ президенти яна бир бор агар Москва урушни тўхтатиш бўйича келишмайдиган бўлса, Россия билан муносабатларда «катта санкциялар қўллаш» билан таҳдид қилган. Шу билан бирга, Трамп санкция қўллашни истамаслигини айтган: «Мен русларни ёқтираман, улар буюк халқ».
У аввалроқ жаҳон бозорида нефт нархини туширишни Россияга таъсир кўрсатиш воситаси сифатида келтирганди. 23 январ куни АҚШ президенти Давосдаги иқтисодий форумда видеоалоқа орқали иштирок этиб, Саудия Арабистони ва ОПЕК давлатларидан нефт нархини туширишни сўрашини айтганди. «Улар бу ишни нима учун сайловгача қилишмаганига ҳайронман. Агар нархлар тушганида, Россиянинг Украинага қарши уруши тез якунланган бўларди», — деган Трамп.
РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Трампнинг бу борадаги баёнотига муносабат билдириб, 24 январ куни «бу можаро нефт нархига боғлиқ эмаслиги»ни айтди. «Ушбу можаро Россиянинг миллий хавфсизлигига таҳдид, маълум ҳудудларда яшовчи русларга таҳдид, шунингдек, америкаликлар ва европаликларнинг Россия хавотирларини тинглашни истамаслиги ва тўлиқ рад этиши туфайли содир бўлмоқда ва бу нефт нархига алоқадор эмас», — деган у.
Доналд Трамп Россия-Украина урушини тезроқ якунлаш тарафдори. У Россия президенти Владимир Путин билан музокара ўтказишни режалаширмоқда ва аллақачон музокараларга тайёргарлик жараёни олиб борилаётганини айтган. Кремлдагилар Москва Вашингтон билан «тенг ҳуқуқлик ва ҳурмат асосидаги мулоқот»га тайёрлиги, аммо «ҳозирча бундай сигнал келмагани»ни айтишган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар