Фото: Getty Images
Исроилда ҳарбий хизматни ўташдан бош тортган 1,2 минг нафардан ортиқ ўта ортодоксал яҳудийларни ҳибсга олиш учун ордерлар берилди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВга таяниб Anadolu хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2024 йилда 3 минг нафар ултра-ортодоксал яҳудий ёшлар ҳарбий хизматдан бўйин товлаган.
Исроил армияси Ғазо сектори ва Ливандаги ҳарбий ҳаракатлар сабабли қўшимча кучларга эҳтиёж сезмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, Исроил армиясига яна 10 мингга яқин аскар керак.
2024 йилнинг 25 июнь куни Исроил Олий суди бир овоздан ултра-ортодоксал яҳудий (ҳаредим) ёшлари ҳам Исроил армиясида хизмат қилишлари кераклиги тўғрисида қарор чиқарган.
Шунингдек, ноябрь ойида Исроил ҳарбийлари Ғазо ва Ливанда давом этаётган уруш сабабли ултра-ортодоксал яҳудийларга ҳарбий хизматга чақирув жўнатгани ҳақида хабар берилди. Олий суд яҳудий семинарияси талабалари ҳарбий хизматдан озод қилинмайди, деган қарорга келган эди. Уларга бу имтиёзни берувчи қонун 1948 йилда қабул қилинган, ўшанда ултра-ортодоксал яҳудийлар озчиликни ташкил этган. Бироқ диний ҳамжамият раҳбарлари янги ташаббусга норозилик билдирган.
Reuters агентлигининг Исроил Мудофаа вазирлигига таяниб ёзишича, консерватив ҳамжамиятнинг 7000 нафар аъзосига босқичма-босқич чақирув қоғозлари юборилади. Улар диний турмуш тарзини сақлаб қолиши учун жамоа етакчилари билан ҳамкорлик қилади.
Исроил аҳолисининг тахминан 12 фоизини ташкил этувчи ҳаредимлар анъанавий равишда ўз ҳаётларини диний муассасаларда Тавротни ўрганишга бағишлайдилар ва ҳарбий хизматдан қочадилар. Исроил қонунчилигига кўра эса, 18 ёшга тўлган шахслар мажбурий тартибда армияга чақирилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар