Туркия ва Сурия ўртасида ҳарбий ҳамкорликни кучайтириш мақсадида Анқара Сурияда икки ҳарбий база қуришни режалаштирмоқда. Туркиянинг ҳукуматга яқин нашрлари хабар беришича, ушбу битим доирасида ҳарбий аэродромлар барпо этилиб, уларда 50 та Ф-16 қирувчи самолёти жойлаштирилиши мумкин.
Туркиялик ҳарбий инструкторлар Сурия армияси ва учувчилари учун тайёргарлик машғулотларини ўтказиши режалаштирилган. Шунингдек, Туркия Дамашқка хавфсизликни таъминлашда ёрдам бериш ва кутилмаган таҳдидларга тезкор жавоб қайтариш мажбуриятини олган.
Сурия ҳукумати ўз ҳудудий яхлитлигини мустаҳкамлаш мақсадида Туркиядан Исроил билан чегарани назорат қилиш учун дрон, радар ва электрон уруш тизимлари тақдим этишни сўрагани айтилмоқда.
Шу билан бирга, Исроил Жўлон тепаликларида буфер зона яратиш мақсадида ўз ҳарбий базаларини қуришни давом эттирмоқда.
Туркия ва Сурия ўртасидаги ушбу келишув минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш ва икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни янада кучайтиришга қаратилгани таъкидланмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар