«Келинлар қўзғолони», «Суюнчи» фильмларидаги роллари билан танилган Ноила Тошкенбоева 83 ёшда

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли актриса Ноила Тошкенбоева 22 сентябрь куни 83 ёшни қаршилади.
Санъаткор 1943 йил 22 сентябрда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У кўп йиллар давомида Аброр Ҳидоятов номидаги драма театри ҳамда Ўзбек миллий академик драма театри саҳналарида самарали фаолият юритган.
Ноила Тошкенбоева ўзбек киноси ва театр санъати ривожига муносиб ҳисса қўшиб, бир қатор машҳур фильм ва сериалларда турли образларни гавдалантирган. Жумладан, актрисани «Келинлар қўзғолони», «Суюнчи», «Тўйлар муборак», «Катта ойи», «Ватан» ва «Туташ тақдирлар» каби асарларда кўриш мумкин.
Санъаткорнинг кўп йиллик меҳнати «Меҳнат фахрийси» ҳамда «Дўстлик» ордени каби мукофотлар билан эътироф этилган.
Фурсатдан фойдаланиб, Ноила Тошкенбоевани таваллуд куни билан муборакбод этиб, унга узоқ умр, мустаҳкам соғлик-саломатлик тилаймиз.






























Изоҳлар 0
…