20:44 / 05.02.2025
336

Нетаняҳу Дональд Трампга "антиқа совға" тақдим этди...

Нетаняҳу Дональд Трампга "антиқа совға" тақдим этди...
Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху Вашингтонда АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашди. У Оқ уй раҳбарига Ҳизбуллоҳ гуруҳига қарши операция хотираси учун пейжер совға қилди, деди Исроил бош вазирининг маслаҳатчиси Дмитрий Генделман.

Н12 телеканалига кўра, совғалар рўйхатида иккита пейжер бор эди: оддий ва олтин.

Доналд Трампнинг таъкидлашича, Моссад томонидан уюштирилган пейжерларнинг оммавий портлаши «улуғвор операция» бўлган. Бунга жавобан у Исроил президентига учрашувдан олинган «Биби, буюк йўлбошчи» ёзуви ва ўз имзоси туширилган қўшма фотосуратни совға қилди.

Президентларнинг Оқ уйда учрашуви беш соат давом этди. Кенгайтирилган музокаралар чоғида томонлар долзарб масалалар, жумладан, Ғазо сектори билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди.

Муҳокамалардан сўнг Доналд Трамп Қўшма Штатлар «Ғазо секторини назорат остига олишини» айтди. Унинг сўзларига кўра, анклавда тозалаш ишлари олиб борилади, портламаган бомба ва қуроллар олиб ташланади, ерлар текисланади, вайрон бўлган бинолар бузилади. Америка қўшинлари «керак бўлса» у ерда ҳам пайдо бўлиши мумкин.

Пейжер портлатиш операцияси 2024 йил 17 ва 18 сентябр кунлари Ливан ва Дамашқда бўлиб ўтди. Портлашларнинг биринчи тўлқинида камида 16 киши ҳалок бўлди, 3000 дан ортиқ киши жароҳатланди. Иккинчи тўлқин содир бўлганда, тахминан 25 киши ҳалок бўлди ва 700 дан ортиқ киши жароҳат олди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг