80 ёшли Ван Ванлин 700 болага ота бўлди

1 дақиқа ўқиш1.6K
80 ёшли Ван Ванлин 700 болага ота бўлди
Фото: AP
Хитойнинг шарқидаги Чжецзян провинциясида яшовчи 80 ёшли Ван Ванлин 700 дан ортиқ болага ота бўлди. У бутун умри давомида оила қурмаган, деб ёзади South China Morning Post.

Ван Ванлин 1979 йилдан бери уй-жойсиз ёки кўчада қолган болаларга ёрдам бериб келади. У илк бор 34 ёшида шундай болага дуч келган. Ўшанда 15 ёшли ўсмир алдов йўли билан кўмир конида ишлашга мажбур қилинган ва уйига қайтолмаётган эди. Ван унга поезд чиптаси олиб бериб, ҳаётини ўзгартирди.
80 ёшли Ван Ванлин 700 болага ота бўлди
80 ёшли Ванг Ванлин сўнгги қирқ йил ичида юзлаб йигитларга ёрдам берди. Фото: Доуйин
Бу воқеа Ванлиннинг бутун ҳаётини ўзгартирди. Ёшлигида у ҳам қийинчиликларни бошдан кечирган — қўшниси уни ноҳақ ўғриликда айблаган ва у 16 йил мажбурий меҳнатга жўнатилган.

1978 йилда у озодликка чиқиб, заводда иш бошлади. Бир йил ўтиб эса, қийин аҳволдаги болаларга ёрдам бера бошлади. У уйсиз болаларни уйига таклиф қиларди, ойлик маошини эса уларнинг озиқ-овқат ва йўл харажатларига сарфларди. Ван болалардан фақатгина уйларига эсон-омон етиб борганликларини хабар қилишни сўрарди.

Ванлин оила қурмаган болаларни ўз ҳимоясига олди. Унинг саъй-ҳаракатлари туфайли Юй исмли 12 ёшли бола ҳаётда муваффақиятга эришди. У мустақил ҳаётга қадам қўйиб, оиласи учун икки қаватли уй қурди.
80 ёшли Ван Ванлин 700 болага ота бўлди
Ванг ўзи ёрдам берган кўплаб болаларнинг расмларини эсдалик сифатида сақлайди. Фото: Доуйин
2022 йилда Юй Ван Ванлиннинг ёлғиз яшаб келаётганини билиб қолди ва унга ғамхўрлик қилиш вақти келганини тушунди. У ижтимоий тармоқларда Ванлиннинг ҳикоясини баҳам кўрди. Бу ҳикоя минглаб одамларни таъсирлантирди. Кўпчилик уни “улкан қалб эгаси” деб атади.

Бугунги кунда Ван Ванлин бир пайтлар ўзи қутқариб қолган 700 нафар боланинг хатларини сақлаб келмоқда.
80 ёшли Ван Ванлин 700 болага ота бўлди
Ванг, шунингдек, йиллар давомида ёрдам берган болалардан олган юзлаб хатларни сақлаб қолган. Фото: Доуйин
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?