![ЦАҲАЛ Ғазо сектори ҳудудида жанговар шай ҳолатга келтирилди](/uploads/posts/2025-02/ceb880de79_israil-police-and-soldiers-reu-1812822.webp)
Ҳамас ҳаракатининг исроиллик гаровга олинганларни топширишни тўхтатиш ҳақидаги баёноти ортидан Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) тўлиқ жанговар шай ҳолатга келтирилди. Бу ҳақда 10 феврал, душанба куни мамлакат мудофаа вазири Исраэл Кац маълум қилди ва Ҳамаснинг қарорини томонлар илгари эришган ўт очишни тўхтатиш келишувини «бутунлай бузиш» деб атади.
Ғазо сектори ҳудуди мудофаа учун қўшимча кучлар билан мустаҳкамланган, аскарлар ва қўмондонлик бўлинмаларининг таътиллари кечиктирилди ва кучлар турли сценарийларга тайёргарлик кўрилмоқда, деди ЦАҲАЛ матбуот котиби.
![](/uploads/posts/2025-02/a9a9d5f4a4_e8hkconn1iiwlm9ewov1kvhvbivkd1i0.webp)
Фото: Lisi Niesner / Reuters
Аввалроқ Ҳамас расмийлари 15 февралга режаланган гаровга олинганларни Исроилга топширишни сулҳга риоя қилинмагани сабабли кейинга қолдиришини маълум қилган эди. Исроил томонидан тахмин қилинган қонунбузарликлар рўйхатига қуйидагилар киради: фаластинликларнинг Ғазо сектори шимолига қайтишига йўл қўймаслик, чодирлар, ёқилғи, дори-дармон ва вайроналарни тозалаш учун жиҳозларнинг киришига тўсқинлик қилиш.
БМТ Трампнинг фаластинликларни кўчириш режасини ноқонуний деб топди
АҚШ президенти Доналд Трампнинг Ғазо секторида яшовчи фаластинликларни кўчириш режаси халқаро қонунларга зиддир. Бу фикрни БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши томонидан тузилган Фаластин ҳудуди бўйича мустақил комиссия раиси Нави Пиллэй 9 феврал куни чоп этилган Politico нашрига берган интервюсида билдирди.
«Трамп халқаро ҳуқуқ масалаларини ниҳоятда ёмон тушунади. Босиб олинган ҳудудда яшовчи бир гуруҳ одамларни мажбуран кўчириш халқаро ҳуқуқ нормаларини бузиш ҳисобланади ва этник тозалаш билан баробардир», — дейди у. Пиллэйнинг фикрича, Трампнинг Ғазо секторидан фаластинликларни кўчириш ва уни АҚШга топшириш ғоясини амалга оширишнинг «қонуний йўли» йўқ.
Руандадаги геноцид ишини кўрган собиқ Халқаро жиноий суд (ХЖC) ва махсус суд судяси Пиллэй Трампнинг Америка фуқаролари ва АҚШнинг Исроил каби иттифоқчиларига нисбатан тергов ҳаракатлари туфайли ХЖС расмийларига нисбатан санкцияларини қоралади. «Халқаро ҳуқуқ икки томонлама стандартларсиз, давлатнинг дўстларига нисбатан бир хилда амал қилади», деди Пиллэй. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар