
Исроилнинг Фаластинга қарши уруши давом этаётган бир пайтда, Британиядаги бир нечта мусулмон имомлари таниқли сионистлар билан ярашув шартномасини имзолади.
Ушбу келишувни имзолаганлар орасида Лидслик имом Қори Осим, собиқ ҳарбий руҳоний Имом Осим ва Шотландия Аҳлу-Байт жамияти вакили доктор Саид Разавий бор. Шунингдек, Исроилнинг ҳаракатларини очиқ қўллаб-қувватлаб келган Буюк Британия бош раввини Эфраим Мирвис ҳам келишувга имзо чекди.
"Мусулмон-яҳудий ярашув битими" деб номланган ушбу ҳужжат имомлар ва яҳудий жамоаси вакиллари томонидан имзоланиб, Букингем саройида қирол Чарлзга тақдим этилди. Томонлар мулоқот ва динлараро ҳамкорликни кучайтиришга содиқлигини билдиришди.
Фаластинликларга қарши ҳужумлар давом этаётган бир вазиятда мусулмон жамоаси раҳбарлари ўз қадриятларига содиқ қолиб, зулмга қарши қатъий позицияни сақлаб қолиши муҳим. Динлараро мулоқот муҳим бўлса-да, бу зулмни қонунийлаштириш ёки уни оқлаш йўлида бўлмаслиги керак.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар