Кичик Роберт Кеннеди АҚШ соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тасдиқланди

1 дақиқа ўқиш414
Кичик Роберт Кеннеди АҚШ соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тасдиқланди
Фото: Getty Images
АҚШ Конгресси 13 феврал куни ўтказилган йиғилишда кичик Роберт Кеннеди номзодини мамлакат Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар вазирлиги раҳбари лавозимига тасдиқлади, деб хабар беради CNN.

Қайд этилишича, ушбу қарорни ёқлаб 52 нафар сенатор овоз берган бўлса, 48 нафар конгрессмен бунга қарши чиққан.

Доналд Трамп томонидан тавсия этилган Кеннеди номзодини барча демократ сенаторлар, шунингдек, республикачи Митч Макконнелл ҳам қўллаб-қувватламаган.

Reutersʼнинг ёзишича, конгрессменлар 71 ёшли Кеннеди номзодини Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига икки кунлик эшитувлардан сўнг тасдиқлаган. Демократик партия вакиллари Кеннедини ҳаёт учун муҳим бўлган дори воситаларини шубҳа остига оладиган фитна назарияларини тарқатишда, шунингдек, вакцинацияга қарши курашдан молиявий манфаатдор эканликда айблаган. Кеннеди ушбу баёнотни рад этган. У мавжуд вакцинация дастурини ҳимоя қилишга ваъда берган.

Кичик Роберт Кеннеди — АҚШнинг 35-президенти Жон Кеннедининг жиянидир. 2023 йил октябрда у АҚШ президентлиги сайловларида мустақил номзод сифатида иштирок этишга қарор қилганди, аммо жорий йилнинг августида ўзининг сайловолди кампаниясини тўхтатиб, Доналд Трампни қўллаб-қувватлаган эди.

Сайловлардаги ғалабадан кейин Трамп Кеннедини Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари лавозимига илгари суриб, у «сурункали касалликлар эпидемиясига барҳам беришга ва Американи яна буюк ҳамда соғлом қилишга» қодир эканини маълум қилганди.

Декабр бошларида ўнлаб олимлар ва Нобел мукофоти лауреатлари АҚШ Сенатини кичик Роберт Кеннедининг соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари лавозимига тайинланишига қарши овоз беришга чақирган эди. Олимлар Кеннеди АҚШда вакцинацияга қарши бўлган, ичимлик сувни фторлаш усулларини танқид қиладиган, шунингдек, ОИТС ва бошқа касалликларни даволашнинг муваффақиятли усулларига оид фитна назарияларини тарқатиб келадиган энг машҳур инсонлардан бири эканини эслатиб ўтганди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?