Демократлар Трамп сурати туширилган 250 долларлик банкнотани текширишни талаб қилмоқда
1 дақиқа ўқиш266

Демократ сенаторлар АҚШ Молия вазирлиги Бош инспектори идорасидан Доналд Трамп тасвири туширилиши мумкин бўлган 250 долларлик банкнота лойиҳасини текширишни сўрамоқда.
Axios хабарига кўра, сенаторлар мазкур банкнотани ишлаб чиқариш учун режалаштирилган харажатлар ва лойиҳанинг қонуний асосларини ўрганишни талаб қилган.
АҚШ қонунчилигига кўра, пул белгиларда тирик инсонлар тасвиридан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Шу сабаб Трамп портрети туширилган банкнотани муомалага чиқариш Конгресс томонидан алоҳида тасдиқланиши керак бўлиши мумкин.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…