Зеленский: АҚШ ҳарбий ёрдамисиз Киевнинг омон қолиши қийин масала

1 дақиқа ўқиш1.4K
Зеленский: АҚШ ҳарбий ёрдамисиз Киевнинг омон қолиши қийин масала
Фото: Getty Images
Украинанинг АҚШ ҳарбий ёрдамисиз омон қолиши «жуда, жуда, жуда қийин» бўлади — ҳозир ҳам, у Россиянинг кенг кўламли босқинини қайтаришга ҳаракат қилаётганида ҳам, келажакда, уруш тугаганидан кейин ҳам. Украина президенти Володимир Зеленский 15 феврал, шанба куни NBC News телеканали ўз сайтида эълон қилган Meet the Press дастурига берган интервюсида шу ҳақда гапирди. Суҳбат хавфсизлик анжумани ўтаётган Мюнхенда ёзиб олинган.

Зеленский бошловчи Кристен Уэлкерга: «Америка кўмагисиз Россия билан жанг қилиш ҳақида ўйлашни хоҳламайман» деди. «Биз (АҚШ билан) стратегик шерик бўла олмаймиз деб ўйлашни истамайман», — дея қўшимча қилди у.

Зеленский: Путин ўт очишни тўхтатиш фонида баъзи санкцияларни олиб ташлашга эришмоқчи

Зеленский, агар Қўшма Штатлар унга ҳарбий ёрдам кўрсатишда давом этмаса, Киев келажакда Россиянинг навбатдаги йирик ҳужумига дучор бўлишини айтди. Украина раҳбарининг сўзларига кўра, Россия президенти Владимир Путин музокара столига урушни тугатиш учун эмас, балки Россияга қарши баъзи халқаро санкцияларни бекор қиладиган ва ҳарбий кучларининг қайта тўпланишига имкон берадиган ўт очишни тўхтатиш келишувига эришмоқчи.

«У (Путин) ҳақиқатан ҳам шуни хоҳлайди. У танаффус қилишни, тайёргарлик кўришни, машғулотларни ўтказишни, ўт очишни тўхтатиш фонида баъзи санкцияларни олиб ташлашни хоҳлайди», — дея ишонч билдирди Украина давлати раҳбари.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?