Германия Украинага қўшин юбориш шартини маълум қилди

1 дақиқа ўқиш1.9K
Германия Украинага қўшин юбориш шартини маълум қилди
Фото: AP Photo
Германия ҳукумати Россия иштирокида можарони ҳал қилиш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқилмагунча Украинага тинчликпарвар кучларни юбормайди. Бу ҳақда “Германия учун муқобил” (АдГ) партиясидан бундестаг аъзоси Кай Готцҳалк маълум қилди, деб ёзмоқда Дарё нашри.

"Ўйлашимча, бу ерда, жамиятда, айниқса менинг партиямда мен билган немислардан ҳеч ким Украинага аскар юбормаган бўларди. Эҳтимол, собиқ Югославиядаги каби тинчлик ўрнатиш жараёнидан сўнг ёки шунга ўхшаш бир нарсадан кейин, бу амалга ошиши мумкин", деди депутат.

Готцҳалкнинг аниқлик киритишича, тинчликпарвар кучларни юбориш масаласини кўриб чиқишдан олдин, Россия билан тинчлик ва ишончни тиклашга олиб келадиган “аниқ йўл харитаси” бўлиши керак.

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя аввалроқ Украинада тинчликпарвар контингентни жойлаштириш учун БМТ Хавфсизлик кенгаши мандати кераклигини, акс ҳолда бундай ҳарбийлар Россия учун қонуний нишонга айланишини айтганди.

Италия мудофаа вазири Гуидо Крозетто Украинадаги эҳтимолий тинчликпарвар миссия фақат Европа миссияси бўлиши мумкин эмаслигини таъкидлаган. У бу миссияга Ҳиндистон, Бразилия, Хитой ва Саудия Арабистонидан келган тинчликпарварлар ҳам киритилиши лозимлигини айтган.

Британия Украинага қўшин жойлаштиришга тайёр

Буюк Британия бош вазири Кир Стармер wса унинг мамлакати хавфсизлик кафолатларини таъминлаш учун Украинага қўшин юборишга тайёрлигини айтган.

Унинг сўзларига кўра, ҳар йили Британия Украинани қўллаб-қувватлаш учун тахминан 3 миллиард фунт ажратади. Бу ёрдам 2030 йилгача мўлжалланган. У Украина учун хавфсизлик кафолатларини тезлаштириш бўйича ишларга ўз ҳиссасини қўшишга тайёрлигини ҳам қўшимча қилди.

"Бу, шунингдек, зарурат туғилганда, ўз қўшинларимизни жойлаштириш орқали Украина хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшишга тайёр эканимиз ва истагимизни англатади. Бу енгил-елпи гап эмас. Британиялик ҳарбий хизматчиларни хавф остига қўйиш масъулиятини жуда чуқур ҳис этаман. Бироқ, Украина хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашиш қитъамиз ва мамлакатимиз хавфсизлигини кафолатлашга ёрдам беради", деди Стармер.

Бу Стармернинг Украина ҳудудига тинчликпарвар кучларни киритишни оммавий равишда ваъда қилган биринчи ҳолатидир. Унинг баёноти 17 февраль куни Парижда Европа етакчилари билан бўладиган учрашув арафасида янгради.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?