
Президент Владимир Путиннинг айтишича, Россия армияси Курск вилоятида олдинга силжимоқда.
Россия президентининг сўзларига кўра, ҳужум «бутун жанговар алоқа чизиғи бўйлаб» амалга оширилмоқда.
«Бир соат олдин менга маълум қилинган сўнгги маълумотлар шуки, бугун тунда 810-бригада жангчилари Россия Федерацияси ва Украина ўртасидаги чегарани кесиб ўтиб, душман ҳудудига кирган», - деди Путин.
Украина томони бу даъволарга жавоб қайтарди. Курск вилоятидаги мудофаа тизимидаги ютуқлар ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди, деди Бош штаб вакили Дмитрий Лиховой.
19 февраль соат 15:00 ҳолатига кўра, кун бошидан буён Курск вилоятида 12 та қуролли тўқнашув қайд этилган, улардан учтаси ҳали ҳам давом этмоқда, қолганлари қайтарилган.
Қайтарилган ҳужумлардан бири тахминан эрталаб соат 6 ларда содир бўлган. Россия бўлинмалари Николаево-Дарйино-Журавка йўналиши бўйича Украина давлат чегараси томон юришга уринган, бироқ «Уриниш муваффақиятсиз тугади», деди Украина Қуролли кучлари Бош штаби вакили.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар