11:17 / 14.03.2015
9 879

Олимлар Юпитер йўлдошида океан борлигини тасдиқлади

Олимлар Юпитер йўлдошида океан борлигини тасдиқлади
Олимлар Юпитернинг йўлдоши Ганимедда шўр океан борлигини тасдиқлади, дея хабар бермоқда Meduza. Кёльн университети олимлари ҳисоб-китобларига кўра, океан чуқурлиги тахминан 100 километрни ташкил этади — бу Ердаги дунё океанининг ўртача чуқурлигидан анча кўпдир (3711 метр). Океан 150 километрли муз қатлами тагида жойлашган.

Олимлар океан мавжудлигини «Хаббл» телескопи орқали Ганимеддаги шимол ёғдусини кузатиб, аниқлади. Олимлар шундай хулосага келдики, океан Юпитернинг магнит майдонига «қаршилик кўрсатади», натижада шимол ёғдуси овали камроқ силжийди.

Манба: www.daryo.uz

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Олимлар Юпитер йўлдошида океан борлигини тасдиқлади