
«Карни қасамёд келтирди ва Канаданинг 24-бош вазирига айланди», — дейилади хабарда. У тез орада парламент сайловлари ўтказилишини эълон қилиши кутилмоқда.
Карни — канадалик иқтисодчи, молиячи ва жамоат арбоби, Канада ва Британия Марказий банкларининг собиқ бошқарувчиси. У 2025 йил 9 мартдан бери ҳукмрон Либерал партия етакчиси ҳисобланади. Бундан олдин Карни сиёсий лавозимларни эгалламаган ва парламентда фаолият юритмаган.
Коронавирус пандемияси вақтида Карни Канада бош вазири Жастин Трюдо ҳукуматига иқтисодиётни қайта тиклаш масалаларида маслаҳат бериб келган. 2025 йил 16 январда у Канада Либерал партияси етакчилиги учун номзодини қўйишини эълон қилганди: январ бошларида партия етакчиси ва Канада бош вазири Жастин Трюдо истеъфога чиқишини эълон қилди. Март ойида ўтказилган ички сайловлар натижасига кўра, Карни 85,9 фоиз овоз билан ғалаба қозонди.
Марк Карни қўшни давлат президенти Доналд Трамп томонидан импортга 25 фоизлик божлар жорий этилиши ва Америка етакчисининг Канада суверенитетига даъволари фонида АҚШ билан савдога боғлиқликни камайтириш учун Европа ва Осиё билан яқин ҳамкорликни қўллаб-қувватламоқда. Бундан ташқари, либералларнинг янги етакчиси ўрта синф учун солиқларни пасайтириш, бюрократияни қисқартириш, инновациялар ва инвестицияларни фаол рағбатлантиришни ўз ичига олган фундаментал иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга ваъда берган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар