11:33 / 18.03.2025
233

Туркияда ҳибсга олинган астролог Эрдўғондан узр сўради

Туркияда ҳибсга олинган астролог Эрдўғондан узр сўради
Туркияда президентни ҳақорат қилганлик айби билан ҳибсга олинган астролог Ҳилол Сарач давлат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғондан узр сўради. У ўзининг Х (собиқ Twitter) саҳифасида тегишли пост қолдирди.

Астролог Эрдўғон ва Баҳчелидан узр сўраб, сиёсатчиларни ҳурмат қилишини қайд этди. У болалари билан учрашиш учун улардан ёрдам сўради. Сарач билан боғлиқ воқеа 6 февраль куни юз берган эди. Ўшанда у ижтимоий тармоқларда миллий ҳаракат партияси етакчиси Давлат Баҳчелида ўпка билан боғлиқ жиддий муаммолар борлигини айтиб, унга шифокорларга мурожаат қилишни тавсия қилган.

"Ростини айтсам, у сайловгача яшамайди. Сайловлар шундоқ ҳам муддатидан олдин бўлиб ўтади. Айтганча, гап айнан ким ҳақида кетаётганини ёзишга журъатли эмасман, лекин ўйлайманки, сиз буни тушуниш учун етарлича ақллисиз", деган у.

Орадан икки кун ўтиб, у президент Эрдўғон ва Баҳчелига ҳақорат қилиш айблови билан ҳибсга олинган.

Туркияда 2027 йил ноябрь ойида муддатидан олдин президентлик сайловлари бўлиб ўтиши кутилмоқда

Адолат ва тараққиёт партияси сайловларда яна Эрдўғон номзодини илгари суради. Туркия президенти 23 февраль куни ҳукмрон партия раҳбари лавозимига қайта сайланди. У партия қурултойида сўзлаган нутқида унга билдирилган ишонч учун миннатдорлик билдирди.

8 март куни Истанбул мери Экрем Имомўғли мамлакат президенти лавозими учун расман курашга киришди. Республика халқ партиясидан номзод президентлик кампаниясини Измирга рамзий ташриф билан бошлади. Истанбул мери расмийлар томонидан унга босим ўтказилаётгани ҳақида ҳам тўхталди. У ўз нутқида унга қарши жиноий ишларни эслатиб ўтди, жумладан:

- ҳақорат қилиш тўғрисидаги иш;
- прокурорга таҳдид қилиш;
- қалбаки диплом иши.

Шунингдек, у яқинда расмийлар унинг атрофидаги 10 дан ортиқ кишининг мол-мулкини мусодара қилганини айтди.

- "2014 йилдан буён менинг ягона “жиноятим” — сайловларда енгиб бўлмайдиган Экрем Имамоғлу бўлишдир. Сен буни тўрт марта бошдан кечирдинг, олдинда эса сени бешинчи ва сўнгги мағлубият кутмоқда. Қанчалик уринмагин, сайлов куни муқаррардир", дея у президент Эрдўғонга мурожаат қилган.

Фото: Сöз Бурса

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг