Аляскадаги орол аҳолиси Россия босиб олишидан қўрқиб, рус тилини ўрганмоқда

1 дақиқа ўқиш11.4K
Аляскадаги орол аҳолиси Россия босиб олишидан қўрқиб, рус тилини ўрганмоқда
Аляскадаги Кичик Диомид ороли аҳолиси Россия ушбу ҳудудни қўшиб олишидан хавотирланиб, рус тилини ўрганишни бошлади, деб The Economist нашри хабар берди. Журналнинг маълум қилишича, орол Россиянинг энг шарқий нуқтаси — Ратманов оролидан бор-йўғи 3,5 километр узоқликда жойлашган.

Журналистлар Кичик Диомидда яшовчи тахминан 100 нафар аҳолининг кундалик ҳаётини тасвирлаб, оролни Россия ва АҚШ ўртасидаги “Арктика жангининг олдинги чизиғи” деб аташган.
Аляскадаги орол аҳолиси Россия босиб олишидан қўрқиб, рус тилини ўрганмоқда
«Оролнинг баъзи аҳолиси Россия қачондир уни қўлга киритишидан хавотирланиб, рус тилини ўрганмоқда», — дейилади хабарда.

Қиш фаслида икки орол ўртасида муз устида пиёда юриб ярим соатда етиб бориш мумкин. Илгарилари, хусусан совуқ уруш бошлангунга қадар, бундай алоқалар кенг тарқалган эди. Аммо ҳозирги мураккаб геосиёсий вазият туфайли бу алоқалар тўхтаб қолган ва орол аҳолиси фақат бир-бирини узоқдан кузатиш билан чекланмоқда.

«Биз уларни кузатамиз, улар эса бизни», — дейди Кичик Диомидда яшовчи Эдвард исмли фуқаро.

Шу билан бирга, маҳаллийлар орол секинлик билан, йилига 1-2 метрга Россия ороли томон ҳаракатланаётганини айтишмоқда. «Ороллар ниманидир тўғирлашга уринмоқда. Балки улар бир-бирини яхши кўрар?», — дейди маҳаллий аҳоли вакили.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?