
АҚШ ва Эрон делегациялари иштирокида Уммон пойтахти Маскатда ўтказилган музокаралар якунига етди. Бу ҳақда AP агентлигига таяниб Meduza хабар берди.
АҚШ президентининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф кортежи музокаралар жойини тарк этгани кузатилган. Бу биринчи босқич якунланганини англатади.
Иккинчи раунд 19 апрель куни ўтказилади
Tasnim агентлиги маълумотига кўра, музокараларнинг иккинчи раунди 19 апрель куни яна Маскатда бўлиб ўтади.
Қатнашчилар кимлар эди?
- Эрон делегациясига — Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчий,
- АҚШ делегациясига — Стив Уиткофф раҳбарлик қилди.
Музокаралар вақтида томонлар алоҳида хоналарда бўлиб, Уммон воситачилиги орқали хабар алмашишди.
Музокара мавзуси: санкциялар ва ядровий назорат
Уммонлик манбаларга кўра, муҳокама қилинган асосий масалалар:
- Минтақадаги кескинликни юмшатиш,
- Маҳбуслар алмашинуви,
- Эрон ядровий дастури устида назорат ўрнатиш,
- ва санкцияларни юмшатиш.
Ароқчий Уммон ТИ вазири билан учрашди
Музокаралар олдидан Ароқчий Уммон ТИ вазири Бадр ал-Бусайдий билан учрашиб, Эроннинг асосий позиция ва талабларини етказган.
Янги келишув бўлиши мумкинми?
Эрон аввалроқ муввқат ядровий келишувни муҳокама қилиш таклифини билдирган эди. Бироқ техник мураккаблик ва ишончсизлик сабаб, Теҳрон икки ой ичида тўлиқ келишувга эришишга шубҳа билан қарамоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!