Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида поезднинг ҳалокатга учраши қурбонлари сони 123 кишини ташкил қилмоқда. Маҳаллий нашрларда ёзилишича, фожиа оқибатида яраланганлар сони 200 нафардан ортган, дейилади "Кун" нашрида.
Бундан аввалги хабарларда 90 киши ҳалок бўлгани билдирилган эди.
Канпур шаҳридан 100 километр нарида Индор-Патна экспрессининг 14 вагони рельслардан чиқиб кетди. Воқеа маҳаллий вақт билан соат 3:00да рўй бергани боис йўловчиларнинг кўпчилиги ухлаётган эди.
Ҳиндистон йўл вазири Суреш Прабху бу ҳодиса бўйича синчиковлик билан текширувлар олиб борилиши, айбдорлар топилиб жазоланиши ҳақида маълум қилган. У шунингдек, қурбонларнинг оилаларига 350 минг рупийдан (5,2 минг доллар) бир марталик мукофотлар, жароҳатланганларга эса 50 минг рупийдан (735 доллар) берилиши ҳақида билдирган. Шунингдек, ҳодиса рўй берган штат учун ҳам молиявий кўмак ажратилади.
Аҳолиси 1,2 млрд киши бўлган Ҳиндистонда темир йўл энг оммавий транспорт воситаси ҳисобланади ва ҳар куни мамлакатдаги темир йўллар 20 миллион нафарга яқин кишини ўз манзилига етказади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди