Ҳиндистонда газ ортилган танкер портлаб кетди

Ҳиндистонда газ ортилган танкер портлаб кетди
Қисқача

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида суюлтирилган газ ташиётган танкер йўл тўсиғига урилиши оқибатида кучли портлаш ва ёнғин содир бўлди. 26 июн куни юз берган фожиа оқибатида 4 киши ҳалок бўлди ва яна 2 киши турли даражадаги тан жароҳатларини олди. Шунингдек, ёнғин яқин атрофдаги транспорт воситаларига зарар етказиб, 2 та автомобил ва 16 та мотоцикл бутунлай ёниб кетди.

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида суюлтирилган газ ташиётган танкер иштирокида йирик портлаш содир бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, танкер йўл тўсиғига урилганидан сўнг ундан газ сизиб чиққан. Орадан кўп ўтмай сизиб чиққан газ алангаланиб, кучли портлаш ва ёнғинга сабаб бўлган.

Фожиа оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 2 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олди. Ёнғин яқин атрофдаги транспорт воситаларига ҳам зарар етказиб, 2 та автомобил ва 16 та мотоцикл бутунлай ёниб кетди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 26 июн куни содир бўлган. Унинг даҳшатли лаҳзалари кузатув камераларига ёзиб олинган. Ҳозирда воқеа юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда, портлашнинг аниқ сабаблари аниқланмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар