Ҳиндистонда шов-шув: келин қайнотасининг жинсий аъзосига пичоқ билан ҳужум қилди

Ҳиндистонда шов-шув: келин қайнотасининг жинсий аъзосига пичоқ билан ҳужум қилди

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида келин қайнотасининг жинсий аъзосини кесиб ташлагани ҳақидаги воқеа кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Аёлнинг иддао қилишича, қайнотаси эри уйда бўлмаган пайтларда уни икки йил давомида мунтазам равишда жинсий зўравонликка учратиб келган.

Маълум бўлишича, аёл аввал ҳам ёрдам сўраб қўшниларга бир неча бор мурожаат қилган, бироқ унинг мурожаатларига жиддий эътибор берилмаган. Шундан сўнг у навбатдаги зўравонликка уриниш вақтида қайнотасига пичоқ билан ҳужум қилган.

Эркакнинг қичқириқларини эшитган қўшнилар дарҳол воқеа жойига етиб келиб, полицияга хабар берган. Жабрланувчи шифохонага олиб борилган, ҳуқуқ-тартибот идоралари эса ҳодиса юзасидан тергов бошлаган.

Ҳозирда аёлнинг узоқ йиллар давом этган зўравонлик ҳақидаги даъволари текширилмоқда. Тергов якунларига кўра, воқеага ҳуқуқий баҳо берилиши кутилмоқда.

Bo'yni jarohatlangan erkak va uning yonida tibbiy idish ko'targan kishi turibdi.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар