date
views 209

Истанбулда зилзила вақтида ўзбекистонлик фуқаро вафот этди

Истанбулда зилзила вақтида ўзбекистонлик фуқаро вафот этди
2024 йилнинг 23 апрель куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида яшовчи Ўзбекистон фуқароси юрак етишмовчилиги сабабли ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси расмий хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу фожиа Истанбул шаҳрида содир бўлган кучли зилзила пайтида юқори қаватда бўлган ватандошимизда кучли қўрқув ва стресс ҳолати келиб чиқиши натижасида юз берган.

Айни вақтда Бош консулхона марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга жўнатиш бўйича барча зарур консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий чораларни кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 23 апрель куни Истанбулда бир неча марта кучли ер силкинишлари содир бўлди. Уларнинг энг кучлиси магнитудаси 6,2 баллга тенг бўлган. Илк зилзила соат 12:13 да кузатилиб, унинг магнитудаси 3,9 баллни ташкил қилган. Ҳар икки зилзиланинг эпимаркази ҳам Истанбул шаҳридан тахминан 50 километр ғарбда, Мармар денгизи соҳилидаги Силиври шаҳри яқинида жойлашган.

Истанбул губернаторлиги маълумотларига кўра, зилзила вақтида 151 киши жароҳатланган. Уларнинг аксарияти кучли ваҳима таъсирида ўзларини юқори қаватлардан ташлаб, турли даражадаги тан жароҳатлари олган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Истанбулда зилзила вақтида ўзбекистонлик фуқаро вафот этди