Уоррен Баффетт Berkshire Hathaway компаниясининг раҳбарлигидан кетади: унинг вориси ҳам маълум

1 дақиқа ўқиш842
Уоррен Баффетт Berkshire Hathaway компаниясининг раҳбарлигидан кетади: унинг вориси ҳам маълум
Дунёдаги энг машҳур инвесторлардан бири, америкалик миллиардер Уоррен Баффетт Berkshire Hathaway компаниясининг бош директори лавозимидан истеъфога чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда Баффетт компания акциядорлари билан бўлиб ўтган йиллик йиғилишда расман эълон қилди.

94 ёшли Баффетт ўз ўрнига янги раҳбар сифатида ўзининг ўринбосари Грег Абелни тайинлашни тавсия қилди. Шу билан бирга, у компаниядан бутунлай кетиш ёки акцияларини сотиш нияти йўқлигини маълум қилди ва Berkshire Hathaway’даги иштирокини давом эттиришини таъкидлади.

Уоррен Баффетт дунёдаги энг бой шахслар қаторига киради ва Forbes журналининг сўнгги йиллик рейтингида унинг капиталининг умумий ҳажми 159 миллиард долларга баҳоланган. У ўзининг улкан бойлигини кўплаб омадли инвестициялар орқали тўплаган.

Баффетт Berkshire Hathaway’ни дастлаб 1965 йилда сотиб олган ва ўша пайтда бу компания унинг туғилган жойи бўлган Небраска штатидаги кичик текстил фабрикаси эди. Баффетт уни тез орада инвестиция ва суғурта соҳаларида йирик халқаро компанияга айлантириб, унинг бозор қийматини триллион доллардан оширди.

Ҳозирги пайтда Berkshire Hathaway дунёдаги энг нуфузли ва қиммат компаниялардан бири ҳисобланади. Баффеттнинг қароридан кейин Грег Абел компаниянинг келгуси тараққиёти ва унинг инвестиция стратегиясини белгилайдиган асосий шахс бўлади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?