
Япония туризм соҳаси кутилмаган манба – фантастик комикс сабабли жиддий тўсиққа дуч келди. CNN нашри ёзишича, “The Future I Saw” (Мен кўрган келажак) номли комикснинг июль ойида Японияда кучли зилзила бўлиши ҳақидаги башорати сайёҳлар орасида ваҳима келтириб чиқарди. Ушбу ҳолат мамлакатга келадиган халқаро сайёҳлар оқимининг анча камайишига сабаб бўлди.
Комикс муаллифи Рё Тацуки номи аввал ҳам шов-шувли прогнозлари билан тилга тушган. Унинг олдинги асарларидан бири 2011 йилдаги Тоҳоку зилзиласи ва цунамини олдиндан “башорат қилгани” билан танилган эди. Бу сафар ҳам у 2025 йилнинг июль ойида катта зилзила бўлишини тасвирлаган.
Ҳақиқий зилзила бўлмаганига қарамай, фақатгина ушбу асарнинг мавжудлигиёқ Шарқий Осиёдан келадиган сайёҳлар оқимига жиддий таъсир кўрсатди. Масалан, Гонконгдан Японияга саёҳатлар Пасха байрами даврида 50%га камайган. Шунингдек, Хитой, Таиланд, Вьетнам каби давлатларда ҳам саёҳатларни бекор қилиш ҳолатлари кўпайган.
Комикс билан бирга, Instagram ва TikTok каби ижтимоий тармоқларда тарқалган “илмсиз башоратлар”, фенг шуи мутахассислари ва психикларнинг таҳлиллари умумий хавотирни янада кучайтирган.
Япония расмийлари ва геологлари эса комикснинг “илмий асоси йўқ” эканини таъкидлаб, сайёҳларни фактик маълумотларга таянишга чақирмоқда. Улар мамлакатда сейсмологик кузатувлар доимий равишда олиб борилаётганини ва вазият тўлиқ назоратда эканини билдиришмоқда.
Шу билан бирга, Япониянинг туризм кўрсаткичлари бу қўрқувга қарамасдан ҳануз юқори даражада. 2025 йилнинг илк чорагида мамлакатга 10 миллиондан ортиқ сайёҳ келган. Бу эса Японияга бўлган ишончни сақланиб қолганини англатади.
Бироқ бу воқеа шуни кўрсатдики, ижтимоий тармоқларда тарқалган фантастик маълумотлар ҳам реал иқтисодий йўқотишларга олиб келиши мумкин.
Zamin.uz таҳририяти сайёҳлар хавотирли ахборотларга эмас, расмий манбаларага таяниш кераклигини эслатиб ўтади. Сиз бундай “башоратлар” туризм ва иқтисодиётга қанчалик таъсир қилиши мумкин, деб ўйлайсиз?
Япония ТуризмиФантастик КомиксСайёҳлар ОқимиЖиддий ТўсиқИжтимоий ТармоқларЗилзила БашоратиРё ТацукиХавотирли АхборотСейсмологик Кузатувлар Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар