Янги Зеландиядаги зилзила сабабли океан тубининг бир қисми қуруқликка айланиб қолди. Баъзи жойларда соҳил чизиғи 5,5 метрга кўтарилган, деб хабар бермоқда Кун нашри.
Янги Зеландиядаги зилзилалар 13 ноябрда бошланиб, бир кун давом этган ва катта ҳудудни қамраб олган. Зилзила маркази Крайстчерч шаҳридан шимоли-шарқий томонда бўлган, 7, 8 магнитудали энг кучли зилзила эса 180 км узоқликда, Каикоур шаҳрида қайд қилинган.
Зилзила оқибатларидан бири Каикоур яқинидаги тектоник плиталарнинг жиддий сурилиши бўлди: океан тубининг катта қисми қуруқликка айланиб, Папатеа кўрфазининг бир қисмини океандан ажратиб қўйди. Ўрта миқдорда соҳил чизиғи 2 метрга кўтарилган, бироқ баъзи жойлар 5 метр баландликка етади, чунки плита вертикал эмас, балки бурчак остида кўтарилган. Бирдан қуруқликка айланган океан тубида сув ўтлари, ўлган балиқлар ва краблар қолган.
Крайстчерч ҳудудидаги аввалги зилзила Янги Зеландиянинг бутун тарихидаги энг кучлиларидан бири ҳисобланади: ўшанда 185 киши ҳалок бўлганди. Жорий зилзилалар эса ундан ҳам кучли бўлди, бироқ зилзила маркази кимсасиз жойда бўлгани сабабли қурбонлар сони анча кам бўлган. Маълум қилинишича, зилзила оқибатида 2 киши ҳалок бўлган ва бир неча ўн киши жароҳат олган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди