Хитойда ўйин қарамлигига қарши ноодатий усул қўлланмоқда

1 дақиқа ўқиш307
Хитойда ўйин қарамлигига қарши ноодатий усул қўлланмоқда

Хитойда профессионал киберспортчиларни тайёрлаш билан шуғулланувчи клуб ўйин қарамлигидан азият чекаётган ёшларга ёрдам бериш учун ўзига хос дастур ишга туширди, деб ёзади China Morning Post.

Hebey провинциясида 2018 йилда ташкил этилган клуб эгаси Су Ченхао дастлаб спортчиларни чемпионликка етаклашни мақсад қилган. Аммо тез орада у кибер ўйинларда фақат оз сонли одамгина юқори натижаларга эриша олишини тушунди. Кўпчилик эса ўйин орқали ўқиш ёки ҳаётдаги муаммолардан қочишга уринарди.

Клуб орқали ҳозиргача 4000 га яқин бола ўтган, уларнинг 85 фоизи онлайн ўйинларга қаттиқ берилиб кетгани аниқланган. Бу эса уларнинг кундалик ҳаёти ва таълимига жиддий салбий таъсир кўрсатган. Су: “Бу ерда муҳит шунчалик босимли бўладики, ўқишдан кўра ўйин оғирроқ туюлади”, дея таъкидлайди. Шу сабабдан у махсус “ўйиндан воз кечиш” курсини жорий этди.

Терапия дастурининг нархи танланган муддатга қараб фарқланади: бир ҳафталик курс бир неча юз доллар, 22 кунлик даволаш эса 1400 доллар атрофида.

Машғулотлар оддий тартибда ўтади: қатнашчилар эрталаб соат тўққиздан тунггача компьютерда ўйнайди, фақатгина тушлик ва югуриш учун танаффус берилади. Су айтишича, киберкарера қилишни истаганлардан бири илк кунданоқ талваса тутган, бошқа бир бола эса иккинчи куни йиғлаб уйига қайтиб кетган.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, бундай марказлар Хитойда кенг тарқалган. Масалан, Sichuan провинциясидаги киберспорт клуби сўнгги 8 йил ичида 700 нафар ўқувчини қабул қилган, бироқ уларнинг атиги 3 нафари профессионал даражага кўтарила олган. Мутахассислар ҳисоб-китобларига кўра, кибер ўйинчи бўлиб танилиш эҳтимоли 120 мингдан бирни ташкил этади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?