Ғазода бир стакан сув учун инсон ҳаёти қурбон бўлмоқда — Эмина Эрдўған

1 дақиқа ўқиш245
Ғазода бир стакан сув учун инсон ҳаёти қурбон бўлмоқда — Эмина Эрдўған

Бугун дунёда сув энг қимматли ресурс саналади ва унинг нархи Ғазода бир стакан (бардоқ) учун инсон ҳаёти билан ўлчанмоқда. Бу ҳақда Туркия Республикаси Президенти рафиқаси ва БМТнинг “Нол чиқинди” бўйича Олий даражали маслаҳат кенгаши раиси Эмина Эрдўған Нью-Йоркда Туркия Атроф-муҳит, шаҳар ишлари ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан ташкил этилган “Нол чиқинди – томчи-томчи” кўргазмасида маълум қилди.

Эрдўған таъкидлашича, инсонзат бугун сувдан геноцид қуроли сифатида фойдаланилаётган қарангӣ даврда яшамоқда. 2023 йил 7 октябрдан бошлаб Исроил ўз ҳужумларида Ғазонинг сув инфратузилмасини мақсадли равишда вайрон қилмоқда: сув қувурлари, тозалаш иншоотлари, қудуқлар ва инфратузилмаларнинг 85 фоизи фаол эмас.

“Фаластинликлар кунлик сув эҳтиёжини қондириш учун узоқ масофаларни пиёда босиб ўтишга мажбур. Баъзида улар навбатда турган пайтда ракета зарбасидан ҳалок бўлади. Кичик болалар оғирроқ сув канистрларини кўтаришда қийналади – бу инсоният виждонига оғир зарба. Одамлар яроқсиз сув ичишга мажбур. Афтидан, Ғазода ахлоқий, ҳуқуқий ва гуманитар “қизил чизиқ” қолмаган. Болалар “Она, кечки овқатга нима емоқдамиз?” деб сўраолмайдиган дунёга тушдик. Ахлоқий компасни йўқотган давлат инсоният виждони билан курашни бошлади. Инсоният бу курашда мағлуб бўлмаслиги керак”, — деди Туркия биринчи хоними.

Эрдўған сув ва нон қурол сифатида ишлатилмайдиган, халқаро ҳуқуқ бузилмайдиган, умуминсоний қадриятлар ҳамма учун амал қиладиган адолатли дунёга умид билдирди. Унинг фикрича, бу инсониятнинг ҳуқуқ ва қадриятлари барқарорлигини таъминлайди ва глобал адолат йўлида муҳим қадам ҳисобланади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?