Рўмоли сабаб қабул маросимидан четлатилган биринчи хоним бугун марказда

Рўмоли сабаб қабул маросимидан четлатилган биринчи хоним бугун марказда

Туркия оммавий ахборот воситалари мамлакат биринчи хоними Эмина Эрдўған билан боғлиқ 22 йил аввалги воқеани яна эсга олмоқда. Уларнинг таъкидлашича, 2004 йилда Истанбулда ўтказилган НАТО саммити доирасида Эмина Эрдўған бошида рўмоли бўлгани сабабли давлат ва ҳукумат раҳбарлари учун ташкил этилган расмий қабул маросимига киритилмаган.

Ўша вақтда Ражаб Тойиб Эрдўған бош вазир эди. Унга юборилган расмий таклифнома фақат бир киши учун расмийлаштирилган бўлиб, турмуш ўртоғи тадбирга таклиф этилмаган. Турк медиаси бу ҳолатни ўша даврдаги «дипломатик четлатиш» сифатида баҳоламоқда.

Rajab Toyyib Erdog‘an, uning rafiqasi va Donald Tramp uchrashuvi.

Орадан 22 йил ўтиб, Туркия яна НАТО саммитига мезбонлик қилди. Бу сафар эса бир вақтлар рўмоли сабаб расмий қабулдан четда қолдирилган Эмина Эрдўған Президентлик саройида жаҳон етакчилари ва уларнинг турмуш ўртоқларини шахсан кутиб олди.

Турк оммавий ахборот воситалари бу воқеани мамлакатдаги сиёсий ва ижтимоий ўзгаришларнинг рамзий кўриниши сифатида баҳоламоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар