АҚШ Президенти Доналд Трамп мамлакат саноатини ҳимоя қилиш учун янги божларни эълон қилди. 1-октабрдан бошлаб бренд дориларга 100 фоиз, юк машиналарига 25 фоиз, ошхона жиҳозлари ва юмшоқ мебелларга эса 30–50 фоизлик бож қўйилади.
Бу қарор халқаро бозорларда беқарорликка сабаб бўлди. Осиё фонд бозорларида фармацевтика компаниялари акциялари тушиб кетди. Европада эса дастлабки пасайишдан сўнг бозор қисман тикланди.
Дори ишлаб чиқарувчи компаниялар ишлаб чиқаришни АҚШда йўлга қўймаган бўлса, катта зарар кўриши мумкин. Ирландия эса янги божларни олдиндан ҳисобга олиб, АҚШга дори экспортини кескин оширди.
Мутахассисларнинг фикрича, янги божлар АҚШ ички бозорини қўллаб-қувватлаши мумкин, лекин транспорт харажатлари ва истеъмол нархларини кўтариши эҳтимоли бор.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!